Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кишининг гувоҳлиги оҳод хабардир. Шунга кўра, Суннатнинг ривоятини ва оҳод хабарни олиш гувоҳликни қабул қилишга қиёсланади.


Мол-мулк тақсимотида икки эркак кишининг ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги билан ҳукм чиқариш, зинода тўрт кишининг гувоҳлиги билан, ҳадлар ва қасосда икки кишининг гувоҳлиги билан ҳукм чиқариш мумкин эканлиги Қуръони Каримнинг ҳукми билан собит бўлган. Расулуллоҳс.а.в. бир кишининг гувоҳлиги ва ҳақдорнинг қасами билан ҳукм чиқарганлар. «Разоат», яъни эмизишда битта аёлнинг гувоҳлигини қабул қилганлар. Буларнинг ҳаммаси оҳод хабарлар. Саҳобалар ҳам худди шу йўлни тутишган. Уларнинг биронтаси бунга хилоф иш тутганлиги маълум эмас. Модомики, хабарнинг ёлғонга эҳтимоли борлигига шубҳа йўқолиб, бу шубҳа исботланмаса, ёлғонлигидан кўра ростлиги ғолиб келган хабар билан ҳукм чиқариш лозим. Бу нарса оҳод хабарга амал қилиш лозимлигидан далолат беради. Шунга кўра, ровийнинг ишончли, адолатли эканлиги билан хабарнинг ёлғон бўлиш эҳтимоли йўқолар экан, Расулуллоҳс.а.в.дан ривоят қилинган оҳод хабарга, ёлғондан ростлик жиҳати ғолиб келганлиги учун, амал қилиш қиёс билан вожиб бўлади. Расулуллоҳс.а.в.дан оҳод хабарни қабул қилиш ва уни бир ҳукмга далил қилиб келтириш бир кишининг гувоҳлигини қабул қилиб, унга биноан ҳукм чиқаришга ўхшайди. Шунга биноан, Қуръон йўллаган далилга асосланиб, оҳод хабарни ҳужжат қилиш мумкин.


Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, уни етказган банданинг юзини Оллоҳ ёруғ қилсин. Шундай фиқҳни етказувчи борки, фақиҳ эмас. Шундай фиқҳни етказувчилар борки, улар фиқҳни ўзидан яхши биладиган кишиларга етказадилар». Расулуллоҳс.а.в. «Оллоҳ банданинг юзини ёруғ қилсин» деганларида «банда» лафзини ишлатдилар, бандаларни ишлатмадилар, чунки «банда» сўзи жинс бўлиб, бир кишига ҳам, кўпчиликка ҳам қўлланаверади. Бунинг маъноси шуки, Расулуллоҳ с.а.в. ҳадисни нақл қилишда бир кишини ҳам, кўпчиликни ҳам мақтаяптилар.


Бундан ташқари, Расулуллоҳ с.а.в. сўзларини ёдлаб, уни етказишга чақирдилар. Бу билан у зотнинг сўзини эшитган бир кишига ҳам, кўпчиликка ҳам уни етказиш вожибдир. Лекин фақатгина у кишининг гапи қабул қилингандагина бу хабарни етказишнинг таъсири бўлади. Расулуллоҳс.а.в. тарафидан сўзларини етказишга бўлган даъват, модомики етказилган киши бу Расулуллоҳс.а.в.нинг сўзлари эканини тасдиқласа, яъни нақл қилувчи киши нимани етказаётганини, нимани тарк қилаётганини биладиган адолатли, ишончли киши бўлса, шу хабарни қабул қилишга даъватдир. Демак, оҳод хабар очиқ ойдин Суннат билан ҳужжат эканлигига далолатдир.

 

Бунга қўшимча Расулуллоҳ с.а.в. 12 подшоҳга уларни Исломга даъват қилиш учун бир вақтнинг ўзида 12 элчи юбордилар. Ҳар бир элчи ўзи юборилган юртга ёлғиз борган эди. Агар даъватни етказишда бир кишининг хабарига эргашиш вожиб бўлмаганда, Расулуллоҳ с.а.в. ёлғиз одамни юбормасдилар. Бу нарса - оҳод хабар Исломни етказишда ҳужжат бўлиши мумкинлигига далолат қилади. Расулуллоҳ с.а.в. волийларга бир киши орқали хатларини жўнатардилар. Бирорта волийнинг кўнглига элчи битта бўлганлиги

 

129-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260